06:25 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Иқтисод
Ҳавола олиш
462 0 0

Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг кўмагида амалга оширилмоқда. Халқаро танлов 2020 йил 1 февралда старт олди ва жорий йилнинг июль ойигача давом этади.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Энергетика вазирлиги Осиё тараққиёт банки кўмагида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида фотоэлектр (қуёш) станциясини қуриш бўйича биринчи пилот лойиҳасини бошлади.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг кўмагида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган 1 ГВт қуёш энергиясини ишлаб чиқариш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Ушбу халқаро танлов 2020 йил 1 февралда старт олди ва жорий йилнинг июль ойигача давом этади.

Лойиҳага кўра, амалга ошириш учун танлаб олинган Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган майдонда 200 МВт дан кам бўлмаган ўзгарувчан ток қувватли фотоэлектр (қуёш) станцияси ҳамда 220 кВт кучланишли янги нимстанция ва кучланиши 220 кВт бўлган «Сурхон» нимстанциясига уланиш учун 52 км узунликдаги электр узатиш линияси қурилади.

Асосий мавзулар