Google илк бор Youtube᾽нинг даромадини ошкор қилди

Oбуна бўлиш
Google 2016 йилда Youtube 1,65 млрд долларга сотиб олган эди. Ўшандан буён холдинг ундан олинадиган даромадларни ошкор қилмас эди.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Alphabet холдинг (Google бош компанияси) илк бор YouTube᾽да жойлаштирилган рекламалардан олган даромади ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Йиллик ҳисобот компания сайтида эълон қилинган.

Қайд этилишича, Youtube 2019 йилда реклама ортидан 15,149 миллиард доллар ишлаб топган. Бу ўтган йилги (11,155 млрд доллар) даромадга қараганда 38 фоизга кўпроқ.

Google  2016 йилда Youtube 1,65 млрд долларга сотиб олган эди. Ўшандан буён холдинг ундан олинадиган даромадларни ошкор қилмас эди.

Янгиликлар лентаси
0