Қирғизистон олмаси Ўзбекистон бозорида нархларни тушириб юборди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЯблоки на сельскохозяйственной ярмарке
Яблоки на сельскохозяйственной ярмарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий тадбиркорлар омборхоналарда сақланаётган олмаларини 2 доллардан сотишни режалаштириб турган вақтда Қирғизистон олмаси 60 центдан сотила бошланди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қирғизистондан Ўзбекистонга катта миқдорда олма олиб кела бошланди. Бу ўз навбатида маҳаллий бозорда олма нархининг тушиб кетишига олиб келди, деб хабар қилмоқда EastFruit портали.

Одатда Қирғизистондан “Старкримсон” ваи “Ренет Симиренко” сортлари олиб келинади. Ушбу олманинг сифатига нисбатан айрим саволлар бўлсада, лекин унинг нархи Ўзбекистон бозорида “шок” даражада арзон бўлиб чиқди.

Ўзбекистон улгуржи бозорида Қирғизистон олмасининг нархи 0,60 $ ни ташкил қилмоқда. Бироз олдин маҳаллий тадбиркорлар 2020 йилнинг бошида ўз олмаларини 2 $дан сотишни режалаштираётгани хақида хабар берилган эди.

Бугунги кунда Эрон олмаси Ўзбекистон бозорида 1,15 доллардан таклиф қилинмоқда. Шунингдек Хитой олмалари ҳам бор.

Маҳаллий олманинг нархи деярли 2 баравар қиммат бўлганлиги туфайли, айрим тадбиркорлар эрон олмасини фойдаланилган банан қутиларига солиб, ўзбек олмаси сифатида сотиш ҳолатлари ҳам учрайди, деб ёзади портал.

Янгиликлар лентаси
0