Ипотека кредит – қайси ҳудудда энг кўп пул ажратилган

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишКлючи от квартиры
Ключи от квартиры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлар ҳақида маълумот тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Марказий банк тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлар тўғрисида маълумот тайёрлади.

Квартира в новостройке - Sputnik Ўзбекистон
Ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр қисқартирилади

2019 йил давомида тижорат банклари томонидан 67 261 нафар жисмоний шахсга 7,9 трлн. сўм миқдорида (2018 йилга нисбатан 66,6 фоизга ёки 3,2 трлн. сўмга кўп) ипотека кредитлари ажратилган.  

Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (960 млрд.сўм), шунингдек, Тошкент (535 млрд.сўм) ва Жиззах вилоятлари (304 млрд. сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (283 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келмоқда.

2019 йилда ажратилган ипотека кредитларининг 96,5 фоизи (7,7 трлн. сўм) бирламчи бозорга, 3,5 фоизи (268 млрд. сўм) иккиламчи бозорга йўналтирилган. 2018 йилда мазкур кўрсаткич мос равишда 94,6 фоизни (4,5 трлн.сўм) ҳамда 5,4 фоизни (244 млрд. сўм) ташкил этган.

Шунингдек, ипотека кредитлар таркибида имтиёзли асосда (қайта молиялаш ставкаси доирасида) ажратилган кредитлар улуши 83,2 фоизни (6,6 трлн. сўм), бозор фоизларида ажратилган кредитлар улуши эса 16,8 фоизни (1,3 трлн. сўм) ташкил қилади.

2019 йилда жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларининг 4,8 трлн. сўми (61 фоизи) марказлашган ресурслар, 3,1 трлн. сўми (39 фоизи) тижорат банклари ресурслари ҳисобидан ажратилган.

Янгиликлар лентаси
0