08:21 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Иқтисод
Ҳавола олиш
712 0 0

Ўтган йил Россия нефт маҳсулотларини етказиб беришда АҚШ, Канада ва Мексикани ортда қолдирган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Россия АҚШнинг санкциялар сиёсатидан нефт хом ашёси экспортини кўпайтириш йўли билан унумли фойдаланди, деб ёзади Германиянинг Die Welt газетаси, РИА Новости хабарига асосан.

Вашингтон Москвага қарши санкцияларни қўллаганига қарамай, АҚШ Эрон ва Венесуела сингари бошқа давлатларга нисбатан чеклов чоралари Россия хом нефтининг экспортини оширишга ёрдам берди, деб ёзади газета.

Газета Америка Қўшма Штатлари Энергетика вазирлигининг Энергия ахборот агентлиги маълумотларига таяниб, ўтган йилнинг октябр ойида Россия АҚШга Канададан кейин Мексикани ортда қолдирган ҳолда нефт маҳсулотларини етказиб беришда иккинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, ноябр ойида нефт маҳсулотларини етказиб бериш даражаси тарихий рекорд ўрнатди, бу ўтган йил даражасидан икки ярим баравар ошди ва 19,2 миллион баррелни ташкил этди, дейди Die Welt.

Газета таъкидлашича, Россия нефт корхоналарининг ташқи етказиб берилиши нафақат АҚШга, балки Европага ҳам кўпайди. Россия божхона хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилнинг биринчи 11 ойида нефт экспорти 3,8 фоизга қўшилган.

Шунингдек, Европа сакцияларига қарши киритлган чоралар натижасида, сўнгги 4 йилда Россияда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси илдам ривожланиб бораётгани ҳам статистик маълумотлар билан тасдиқланмоқда.  

Асосий мавзулар