06:29 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Иқтисод
Ҳавола олиш
0 0 0

Давлат божхона хизмати органи ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорни 5 иш кунида қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ҳукуматнинг 76-сонли қарори билан Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда ҚҚС тўловчилар учун ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш жараёни автоматлаштирилади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун солиқ тўловчи давлат божхона хизмати органига ариза ва ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Давлат божхона хизмати органи ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорни 5 иш кунида қабул қилади.

Муддатни узайтириш имконияти берилиши рад этилганда солиқ тўловчи 1 иш куни ичида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.

Тўлов муддатини узайтириш имкони берилганда, унинг суммаси ва тугаш муддати кўрсатилади.

Асосий мавзулар