01:36 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Иқтисод
Ҳавола олиш
562 0 0

Ўзбекистон виночилик агентлиги директори Россияга экспорт қилишга тўсқинлик қилаётган қонунлардан шикоят қилди.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. "Продэкспо-2020" кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Отабек Мустафаев маҳсулот етказиб бериш режалари билан ўртоқлашди ва чекловлар ҳақида гапирди.

Москвада анъанавий "Продэкспо-2020" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон стендида республиканинг вино ва ароқ саноатининг маҳсулотлари намойиш этилган. Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Россия ўзбек вино ва ароқ маҳсулотларининг асосий импортчиси бўлиб қолмоқда, аммо савдо ҳажмини ошириш истиқболлари мавжуд.

"2019 йилда экспорт қарийб 10 миллион долларни ташкил этди, уларнинг 80 фоизи хом ашё ва дистиллятдир. 2020 йилда биз камида 12 миллион долларга етказиш ниятидамиз. Шу билан бирга, бутун Россия Федерацияси бўйлаб доимий равишда глобал ва манфаатдор дистрибюторларни қидирган ҳолда иш олиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз", - дея таъкидлади Мустафоев.

Шу билан бирга, амалдор мавжуд чекловларни яширмади. Баъзи муаммоларни ҳал қилиш ва, хусусан, маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш учуну кўргазмага келган.

"Биринчи муҳим қийинчилик Россия Федерацияси томонидан қонун қабул қилинишида, унга мувофиқ 2020 йил 1 июлдан бошлаб импорт қилинадиган хом ашёлардан тайёрланган барча маҳсулотлар вино эмас, балки вино ичимлиги ҳисобланади. Россия, баъзи маълумотларга кўра, ўзини атиги 20 фоиз хом-ашё билан таъминлашини, қолган ҳажмларни, шу жумладан МДҲ мамлакатларидан олиб келаётганини ҳисобга олган холда, бундай чорани ўрганиш ва, эҳтимол, қайта кўриб чиқиш керак. Худди шу қонун ароқ-вино ишлаб чиқарувчиларга божхонада акциз солиғини тўлалигича тўлаш вазифасини юклади, 2020 йил 1 январгача эса бу акциз қисман тўланиб келган. Унда тўловнинг қолган қисми тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб бўлгандан кейин тўланиб келган. Бу омил ҳам савдо ҳажмини чеклаб келмоқда. Натижада ставкалар 3,5 баробарга ўсди, " - деб шикоят қилди у.

Ўзбекистон виночиликни ривожлантириш агентлиги раҳбари учинчи муаммо ҳам айтиб ўтди, бу божхонада ҳаддан ташқари назорат чора-тадбирлари, чунки танланма текширишлар ўрнига бутун юклар текширилмоқда.

"Маълум бўлишича, биз ҳар бир вагон текширилмоқда, 40 кунгача йўқотамиз. Шундан келиб чиқиб, буюртмачининг ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархи ошиши. Биз бу масалада россиялик ҳамкасбларимиз билан ҳам ишлаймиз", - деди агентлик вакили.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда Ўзбекистон аста-секин хом ашё ва дистиллят сотишидан узоқлашиб, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишга умид қилмоқда. 2019 йилда Россия Федерациясида шишага қадоқланган коняк савдоси 80% га, шароб эса 38% га ўсди.

Sputnik подкастида батафсил шарҳни тингланг.

Асосий мавзулар