Ўзбекистонда бешта янги авиакомпания ташкил этилади

© Sputnik / Maxim Blinov / Медиабанкка ўтишЭкспозиция самолетов и вертолетов в музее ВВС РФ в Монино
Экспозиция самолетов и вертолетов в музее ВВС РФ в Монино - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги авиакомпаниялар мавжуд йўналишларда парвозлар сонини кўпайтириш ва янги йўналишларни очиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Ўзбекистонда бешта янги авиакомпания ташкил этилади, дейилади 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида.

"Ўзбекистон транспорт вазирлиги, Туризм бўйича давлат қўмитаси ва бошқа бир қатор идораларга жорий йилнинг 1 апрелига қадар бешта янги авиакомпаниялар ташкил этиш топширилди. Бу мавжуд йўналишларда парвозлар сонини кўпайтириш ва янги йўналишларни очиш имконини беради", - дейилади хабарда.

Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги мустақил авиакомпания ташкил этилади

Шунингдек, Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан амалга ошириладиган рейсларнинг умумий сони 2800га оширилиши ва республиканинг ҳар бир халқаро аэропортида “очиқ осмон” режимида ўнтадан янги халқаро рейсларни очиш топшириғи берилган.

Буларнинг барчаси 2021 йил ёзи бошланишигача якунланиши режалаштирилган.

Шунингдек, режага фуқаролари учун Ўзбекистон билан визасиз режим жорий этиладиган чет эл мамлакатлари сонини кўпайтириш ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Белорусиянинг Белавиа авиакомпанияси 2020 йилда Тошкентга мунтазам рейс очишни режалаштираётгани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда авиакомпания паркида 30 та самолёт мавжуд (етти дона Boeing 737-800, олти дона Boeing 737-500, беш дона Boeing 737-300, тўрт дона Embraer -175, олти дона Embraer -195, икки дона CRJ -200).

Янгиликлар лентаси
0