06:36 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Иқтисод
Ҳавола олиш
341 0 0

Транспорт вазирлиги Ўзбекистон авиабозорига хорижий ташувчиларни уларни Ўзбекистон резидентлари сифатида мажбурий рўйхатга олиш шарти билан жалб қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) биринчи халқаро авиация форумига бағишланган матбуот анжуманида транспорт вазири Элёр Ғаниев хорижий аэропортларни бошқариш компаниялари билан ҳамкорлик тендер асосида амалга оширилиши маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

“Хорижий аэропортларни бошқариш компаниялари билан ҳамкорлик  тўғрисида шуни аниқ айтишим мумкинки, бу жараён фақат тендер асосида амалга оширилади. Ким энг жозибадор шартларни тақдим этса, ўша тендердан ўтади”, - дея қайд этди Ғаниев.

Унинг сўзларига кўра, тўғридан-тўғри шартнома имзолаш ҳақида ҳатто гап ҳам бормаяпти. Вазирлик Ўзбекистон авиабозорига хорижий ташувчиларни уларни Ўзбекистон резидентлари сифатида мажбурий рўйхатга олиш шарти билан жалб қилишни режалаштирмоқда.

“Ҳозирда тўртта компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бўлажак авиация форумининг мақсадларидан бири Ўзбекистон бозорига жалб қилиш учун потенциал авиаташувчилар билан музокаралар ўтказишдир”, - деди вазир.

Асосий мавзулар