06:12 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Иқтисод
Ҳавола олиш
526 0 0

Россия банки халқаро майдонда ўз хизматларини кенгайтириш ниятида. Уланган операторлар тўловларни комиссиясиз амалга оширишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Сбербанк Ўзбекистоннинг барча мобил алоқа операторлари ўзининг тўловлар тизимига улади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Эндиликда Сбербанк мижозлари  Ucell, Beeline Uzbekistan, UzMobile, UMS ва Perfectum Mobile компаниялари алоқа хизматларини дунёнинг исталган нуқтасида тўлашлари мумкин. телефон ҳисобини ҳам “Сбербанк Онлайн” иловаси, ҳам ўзига ўзи хизмати кўрсатиш қурилмалари орқали тўлдириш мумкин.

Аввалроқ Россиянинг Сбербанки  банкоматларининг 80 фоиздан ортиғида мижозларга ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатишни бошлаган эди. Банкоматлар орқали ўзбек ва тожик тилларида нақд пул олиш, ҳисобдаги пул-маблағларини текшириш ҳамда мобиль алоқа воситаларига тўловларини амалга ошириш имконияти яратилган.

Асосий мавзулар