20:48 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
821 0 0

ЕОИИ ва ЖСТга қўшилиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотини янада кенгроқ бозорларга экспорт қилиш имконини берган бўларди, дейди мутахассис.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиши вазирлиги ҳузуридаги учумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Отабек Мустафаев ЕОИИ ва ЖСТга интеграцион жараёнларгинг Ўзбекистон иқтисодига таъсири ҳақидаг гапирди.

Эслатиб ўтамиз айни дамда Москвада "Продэкспо-2020" озиқ-овқат саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу кўргазмада иштирок этмоқда.

Отабек Мустафаев айтишига қараганда интеграцион жараёнлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун умумий ҳисобда ижобий бўлади, лекин бу ишнинг бир неча ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш керак.

“ЕОИИга қўшилиш масалаласига келсак, айни дамда Ўзбекистонда бу борада эксперт гуруҳи ташкил қилинган. Улар ушбу ишнинг барча ижобий ва салбий томонларини ҳисоблаб чиқишмоқда. Менимча, Ўзбекистон виночилик ва умуман қишлоқ хўжалиги саноати бундай интеграциядан ютиб чиқади.

“Бизда иқлим шароитлари экологик тоза, рақобатбардош мева-сабзавотлар етиштириш имконини беради. Узумчилик борасида гап кетганда, Республикада вино учун хом-ашё етиштириш мумкин бўлган ҳудудлар жуда кўп. Евроосиё Иқтисодий иттифоқига кириш, Ўзбекистон маҳсулотлари учун  бир қатор техник, маъмурий ва тариф тўсиқларини олиб ташлаб, 150 миллионлик бозорга йўл очиб берган бўларди", - дейди мутахассис.

ЖСТга қўшилиш эса, маҳсулот сифатини жаҳон стандартларига мос равишда кўтаришни, сифати паст хом-ашё сотиб олишга чек қўйишни талаб қилади.

“Бу ерда фақат тарифлар билан иш битмайди. Сифат стандартларини умумевропа ёки умумжаҳон даражасигача кўтариш талаб этилади. Лекин шу билан бирга сифати паст маҳсулотлардан ҳимоя оламиз ва ўз маҳсулотимиз билан Европа ҳамда Осиё бозорларига чиқишга имкон пайдо бўлади”, - дейди Мустафаев.

Мутахассис билан бўлган суҳбатни батафсил қуйидаги подкастда тингланг.

Что будет с сельским хозяйством Узбекистана при вступлении в ЕАЭС — мнение

Асосий мавзулар