Ўзбекистонда 16 та янги мини ГЭС қурилади ва 4 та ГЭС модернизация қилинади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишСтроительство гидроэлектростанции
Строительство гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумий қуввати 127,2 МВт бўлган йилига ўртача 534,1 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарувчи 16 та янги мини ГЭСларни қуриш ва 4 та ГЭСни модернизация қилиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 16 та янги мини ГЭС қурилади ва 4 та ГЭС модернизация қилинади. Бу муҳокамага қўйилган Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Плотина ГЭС на реке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда Зарафшон дарёсида ГЭС қуради

“Умумий қуввати 127,2 МВт бўлган йилига ўртача 534,1 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарувчи 16 та янги мини ГЭСларни қуриш ва 4 та ГЭСни модернизация қилиш”, - дейилган ҳужжатда.

Ҳудудларда ишлаб чиқариш ва инженерлик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, бунга республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярми йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда жорий йилда қарийб 1300 мегаватт қувватлар ишга туширилиши режалаштирилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 3 минг 500 мегаваттли буғ-газ қурилмалари, 400 мегаваттли шамол ва шундай қувватга эга қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳалар шакллантирилган.

Янгиликлар лентаси
0