Ўзбекистон учун Trailblazer ишлаб чиқариладиган завод сотилади

© MAKSAD Chevrolet Trailblazer
Chevrolet Trailblazer - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
General Motors Таиланддаги ўзининг автомобиль заводини Хитойнинг Great Wall Motor Co Ltd. компаниясига сотади.

ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. General Motors Таиланддаги ўзининг автомобиль заводини Хитойнинг Great Wall Motor Co Ltd. компаниясига сотади. Бу ҳақда Америка компанияси хабар қилмоқда.

Компания инвестициялар кутилган даромадни келтирмаётгани сабаб ўз стратегияси доирасида Австралия, Янги Зеландия ва Таиланд бозоридан чиқиб кетади.

Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди

Таъкидланишича, автомобиль ишлаб чиқарувчи 2021 йилда Австралия ва Янги Зеландиядаги Holden брендини ёпади, жорий йил охирига қадар эса Таиланддаги Rayong заводида савдолар бўйича битимларни тўхтатишни режалаштирмоқда. Компания кўпроқ даромад келтирадиган жойларга эътиборни кучайтириш истагида эканини билдирган.

Шу билан бирга GM активларни топшириш ва ривожланаётган бозорларда харажатларни камайтириш учун кучли етказиб бериш тармоғини яратиш орқали Ўзбекистон каби бозорларда шериклик алоқаларини оптималлаштиришда давом этади.

Масалан, Таиланддаги Rayong заводида Colorado ва Trailblazer каби моделлар ишлаб чиқарилади. Ўтган йилнинг ноябрида GM Thailand Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларининг партияси жўнатган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Ravon Nexia R3 энг кўп сотиладиган моделга айлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0