UzAuto Motors автомобилларни Chevrolet бренди остида экспорт қилишни бошлайди

© JEWEL SAMAD / AFPChevrolet Spark
Chevrolet Spark - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг март ойидан бошлаб Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади. “Раҳмат, Ravon, омад, Chevrolet!”, - дея ёзган компания.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. UzAuto Motors экспорт бозорларида автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Chevrolet Trailblazer - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон учун Trailblazer ишлаб чиқариладиган завод сотилади

2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади. Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.

Дилерлик тармоғи мавжуд GM Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

“Ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, GM Россия ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда GM/Chevrolet дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Шунингдек, Ravon автоуловларини ҳарид қилган мижозлар учун ҳам UzAuto Motors ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0