Доллар ва евро сўмга нисбатан қадрсизланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишНовые курсы валют в Узбекистане
Новые курсы валют в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Евро курси бирданига 119 сўмга пасайди.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан  18 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси кетма-кет учинчи ҳафта пасайишда давом этмоқда. Бу ҳафта 10,67 сўмга арзонлашиб, 9 528,49 сўмни ташкил қилди.

© Фото: Марказий банк матбуот хизматиВалюта курслари 18.02.2020 дан
Доллар ва евро сўмга нисбатан қадрсизланди - Sputnik Ўзбекистон
Валюта курслари 18.02.2020 дан

Евро ҳам бу ҳафта арзонлашди. Унинг расмий курси 119,35 сўмга пасайиб, 10 319,35 сўмни ташкил қилди.

Узлуксиз пасайиб келаётган Россия рублида бу ҳафта қимматлашиш кузатилди. Рубль 1,30 сўмга кўтарилиб, 150,07 cўмни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0