17:58 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
217 0 0

Ўзбекистон кимё саноатида сўнгги йил давомида 2018 йилга нисбатан 2,3 баробар кўп фойда олинди, янги корхоналар ишга туширилди, лекин соҳада ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд.

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида кимё саноатини асосий вазифалари ва уни ислоҳ қилиш бўйича режаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда соҳани ислоҳ қилиш, корхоналар самарадорлиги ва салоҳиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.Корхоналар фаолияти таҳлил қилиниб, маҳсулотлар сифатини ошириш, энергия сарфини камайтириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, “рақамли технологиялар”ни қўллаш, инсон ҳаёти учун хавфли жараёнларда автоматизация даражасини кўтариш муҳимлиги қайд этилди.

Ундан ташқари, кимё саноатида янги йўналишларини ривожлантириш, тўқимачилик, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, истеъмол товарлари, озиқ-овқат ва фармацевтика учун зарур хомашё ишлаб чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, йиғилишда “Навоийазот”, “Фарғонаазот” Қўнғирот сода заводи ва Деҳқонобод калийли ўғитлар заводида фаолиятига доир алоҳида кўрсатмалар берилди. 

Хабарнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

 

 

Асосий мавзулар