13:28 09 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
43710

Қудуқ қайта ишга тушиши натижасида саноат миқёсида кунлик 70 минг куб метр газ қазиб олинишига эришилмоқда.  

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бухорода  “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Калта-кир» газ конидаги шу кунгача яроқсиз бўлган 8-сонли газ қудуғи қайта таъмирланиб, ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қудуқда сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 1084-1081 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилган. Натижада қудуқни саноат миқёсида кунлик 70 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.

Маълумот учун, "Калта-кир" газ кони Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишлатишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” бироз олдин ерни ёриш услубида фойдаланиш тўхтатилган қудуқлардан нефт олишни бошлагани ҳақида хабар қилган эди. 

 

Асосий мавзулар