Россияда даромад камлиги туфайли бир неча шакар заводлари ёпилди

© Sputnik / Владимир ВяткинВ цехе расфасовки сахара
В цехе расфасовки сахара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия шакар ишлаб чиқариш соҳасида рентабеллик миқдори 3,3 %га тушиб кетгани сабабли бешта шакар заводи ёпилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Россияда даромад камлиги туфайли 5та шакар ишлаб чиқариш заводлари ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия шакар ишлаб чиқарувчилари иттифоқига (Союзроссахар) асосан.

“2020-2021 йилги ишлаб чиқариш мавсумида Бошқирдистондаги Мелеуз шакар заводи, Татаристондаги Нурлат шакар заводи, Тула вилоятидаги Товарков шакар заводи ва Краснодар ўлкасидаги яна бир шакар заводлари ишламайди. 2018 йил охирида Воронеждаги Садовский шакар заводи ишини тўхтатган эди. Ушбу заводлар ёпилишининг асосий сабаби – қанд лавлагисини қайта ишлаб шакар ишлаб чиқариш ва уни сотиш фаолиятидан кўрилган зарардир”, - дейилган хабарда.

Россияда 2016 йилдан бошлаб йиллик шакар ишлаб чиқариш ҳажми истеъмолдан кўра кўпроқ, сўнгги 7 йил ичида эса шакарнинг улгуржи нархлари жуда пастга тушиб кетган. Шакар ишлаб чиқарувчилар иттифоқи вакилининг сўзларига кўра, соҳада рентабеллик миқдори 3,3 %га тушиб кетган. Бу қишлоқ хўжалиги саноати соҳасидаги ўртача кўрсатгичлардан сезиларли даржа кам.

Статистик-таҳлилй хизмат маълумотларига кўра, ушбу ишлаб чиқаирш мавсумида Россиянинг 21 ҳудудида 74та шакар заводи ишлаган. Уларнинг умумий қуввати суткасига 382 минг тоннани ташкил қилган. Фаолиятини тугатиш ҳақида қарор қабул қилган корхоналар ушбу давр мобайнида 200 минг тонна шакар, 22 минг тонна жом ва 47 минг тонна меласса ишлаб чиқарган. Ёпилган корхоналарнинг умумий ишчилар сони 1,5 минг кишини ташкил қилган.

Янгиликлар лентаси
0