Бўстонлиқда янги солиқ тартиби синовдан ўтказилади

© Sputnik / СтрингерПляж зоны отдыха "Чарвак оромгохи" ("Пирамиды")
Пляж зоны отдыха Чарвак оромгохи (Пирамиды) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Май ойидан бошлаб Бўстонлиқдаги квадрацикллар, параплан ва дельтапланлар, шунингдек, супа, сўрилар солиққа тортилади.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2020 йил 1 майдан 2021 йил 1 майгача солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.

“Сув транспорти, сув мотоцикллари, қорда юрадиган техника воситалари, квадрацикллар, параплан ва дельтапланлар, шунингдек, супа, сўри ва шунга ўхшаш дам олиш жойлари жисмоний шахсларнинг даромад манбаи ҳисобланади ва солиққа тортилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бу Вазирлар маҳкамасининг 107-сонли қарорида белгиланган.

Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, яшаш учун мўлжалланган турар жойлар ва бошқа айрим мол-мулклар махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади. Мазкур гувоҳнома солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан мулк эгасига бепул тақдим этилади.

ДСҚ бошқарма ўринбасари Султон Обидовнинг сўзларига кўра,  ушбу янгиликлар давр талабидир. Бу ўзгаришлар Tошкент вилоятида сайёҳлик хизматлар кўламини яхшилаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва солиқ солинадиган объектларни ҳисобга олиш тартибини соддалаштиришга қаратилган.

Вид на поселок Солнце находящийся недалеко от Паркента - Sputnik Ўзбекистон
Паркентда “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади

ДСҚ мутахассислари Tуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Яқин кунларда Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳри, Дўстлик, Сижжак ва Новобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 4 та солиқ таянч пункти ташкил этилади. Уларда қарорда кўрсатилган ва солиққа тортиладиган кўчар ва кўчмас мулк объектларини ҳисобга олади.

Ушбу тартиб-қоидалар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳолда оилавий меҳмон уйлари ва айрим мол-мулк турларини ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.

Тўпланган маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлади. Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ягона электрон платформани ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0