19:57 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Иқтисод
Ҳавола олиш
87301

Россия, СССРнинг вориси сифатида, собиқ Совет Иттифоқининг барча республикалари қарзларини тўлади, деб эсга солди Россия президенти Владимир Путин.

Иқтисодчи Александр Абрамов Sputnik радиосида бунинг янги ташкил этилган давлатлар иқтисодиёти учун қанчалик муҳимлигини тушунтирди.

Россия, СССРнинг вориси сифатида, собиқ Совет Иттифоқининг барча республикаларининг чет элдаги активлар эвазига қарзларини тўлашни ўз зиммасига олди, деб эсга солди Россия президенти Владимир Путин. Бироқ, унинг таъкидлашича, янги ташкил этилган барчаси ҳам давлатлар бу активларни Россияга топширишмаган.

"Амалдаги Конституция, муқаддимада минг йиллик тарих ҳақида аниқ айтилган - бу аниқ ва биз меросхўрлар эканлигимиз ҳам равшандир. Қандай бўлмасин, собиқ Совет Иттифоқи республикаларининг барчасининг қарзини тўлаш ва қайтариш керак бўлганида, биз ворислар эканлигимизга ҳамма рози бўлди, менимча, биз фақат Украина учун 16 миллиард тўладик", - деди Путин Конституцияга ўзгартиришлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ билан учрашувда. У асосий қонунда Россияни СССР ва Россия империясининг ҳуқуқий вориси эканлиги тўғрисидаги қоидани белгилаш бўйича таклифларга изоҳ берди.

Президентнинг сўзларига кўра, Россия собиқ Совет Иттифоқнинг барча республикаларнинг қарзларини хориждаги активлар эвазига ўз зиммасига олганида "бутун дунё жуда хурсанд бўлган".

"Шундай қилиб, биз ҳамманинг кредитларини тўладик, бироқ собиқ Совет Иттифоқ ҳудудида янги ташкил этилган баъзи давлатлар чет элдаги ўз активларини бермадилар", - деб қўшимча қилди Владимир Путин.

РАНХиГС амалий иқтисодий тадқиқотлар институти лабораторияси мудири, иқтисод фанлари номзоди Александр Абрамов Sputnik радиоси эфирида Россия янги ташкил этилган давлатларнинг ташқи қарзларини тўлашни ўз зиммасига олгани билан улар учун қулай иқтисодий шароит яратганини таъкидлади.

"Агар бирон бир мамлакат ёки минтақа низосиз қарзлари ва нисбатан паст қарзлари бўлса, бу яхши рейтингларга, макроиқтисодий барқарорликка ёрдам беради. Бу кредит ресурсларини олишни янада қулайроқ қилиш, ташқи дунё билан барқарор иқтисодий алоқаларни ўрнатиш имконини беради. Умуман олганда, давлатлар ўртасидаги муносабатлар учун янада қулай муҳит яратади. Бу омил, албатта, иқтисодий тараққиётни кескин тезлаштиришини англатмайди, аммо умуман олганда, бу маъкул ва ижобий омил”, - дея хулоса қилди Александр Абрамов.

Асосий мавзулар