Ўзбекистонда QR-online тўлов хизмати ишга туширилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишQR-код
QR-код - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
QR-online тизимининг ишга туширилиши кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда QR-код орқали тезкор тўловни амалга оширишга имкон берадиган хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

“Харидорлар томонидан мобиль илова дастурлари воситасида савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг QR-кодларини сканер қилиш (“ўқиш”) ҳамда харид суммасини киритиш орқали тўловлар амалга оширилади. Бунда пул маблағлари мобиль иловага бириктирилган банк карталари ҳисобварақлари ва электрон пул ҳамёнлардан ҳисобдан чиқарилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, хизмат Ўзбекистонджа рақамли банкингни ривожлантириш Концепциясига мувофиқ, Марказий банк томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Банк хабарида тўлов хизматлари бозорида “QR-online” тизимининг ишга туширилиши кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши урғуланган.

Янгиликлар лентаси
0