15:04 21 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Иқтисод
Ҳавола олиш
244 0 0

Корхона Африка лаққаси, гулмоҳи (форел) ва бошқа балиқ турлари етиштиришга ихтисослаштирилади. Йилига 1,5 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Миср компанияси Наманган вилоятида замонавий балиқчилик комплекси барпо этади. У ерда гулмоҳи (форел), Африка лаққаси ва бошқа балиқ турлари етиштирилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Вилоят ҳокимлигида Миср “Kapo Agri Group” компанияси билан Норин туманида 80 гектар майдонда замонавий балиқчилик комплекси барпо этиш бўйича инвестицион шартнома имзоланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва “Kapo Agri Group” компанияси президенти Алаа Камар Гамал томонидан имзоланган шартномага кўра, умумий қиймати 4 миллион доллар бўлган ушбу ярим интенсив балиқчилик комплекси 100 фоиз тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади.

Африка лаққаси, гулмоҳи ва бошқа балиқ турлари етиштиришга ихтисослашадиган ва йиллик 1,5 миллион доллар экспорт қилиши режалаштирилаётган ушбу корхона, келгуси йили қуриб фойдаланишга топширилади.

Йиллик қуввати 1600 тонна балиқни ташкил этадиган комплексда, 50 та янги иш ўрни яратилади.

Асосий мавзулар