Тошкентда 2 йилда қарийб 10 млрд $ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаДаны поручения по инвестиционным проектам города Ташкента
Даны поручения по инвестиционным проектам города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги инвестиция лойиҳалари бўйича топшириқлар берди. Умумий қиймати 9 миллиард 884 миллион долларлик 762 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтда 2020-2022 йилларда умумий қиймати 9 миллиард 884 миллион долларлик 762 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Уларнинг 122 таси давлат дастури, 640 таси ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидадир.

Министерство инвестиций и внешней торговли - Sputnik Ўзбекистон
ОИИБ Ўзбекистондаги 2,4 млрд долларлик лойиҳаларни молиялаштиради

Хусусан, саноат соҳасида 1 миллиард 890 миллион долларлик 242 та лойиҳа, хизмат кўрсатиш йўналишида 4 миллиард 966 миллион долларлик 337 лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Замонавий турар жой қурилиши бўйича 3 миллиард 328 миллион долларлик 183 та объект бунёд этилиши кўзда тутилган.

“Сергели” индустриал парки” кичик саноат зонасида амалга ошириладиган умумий қиймати 350 миллион долларлик, Яшнобод туманидаги Технопаркда умумий қиймати 418 миллион долларлик лойиҳалар уларнинг энг муҳимлариги таъкидланди.

Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудида ташкил қилинадиган Тошкент ишбилармонлик маркази, “Юнусобод сити”даги замонавий турар жой, кўнгилочар ва ишбилармонлик марказлари ҳам шаҳар ривожига хизмат қилади.

“Инвестиция ва экспортдан мақсад – ишчи жой, қўшимча даромад. Тошкентда бу борада жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти. Шунинг учун ҳар бир туман кесимида кичик ва ўрта корхоналарни ўрганиб, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқимизга кафолатланган даромад манбаи яратиш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда.

Янгиликлар лентаси
0