Малайзияликлар Урганчда учувчилар тайёрлаш марказини очиши мумкин

CC0 / Unsplash / Mael BALLAND / Пилоты в кабине самолета
Пилоты в кабине самолета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Малайзиянинг “Midlands Aviation Pacific Asia” компанияси Урганч учувчилар тайёрлаш маркази ва логистика хабини очишни режалаштирмоқда. Компания ўз лойиҳа тақдимотларини ўтказди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Малайзиянинг “Midlands Aviation Pacific Asia” компанияси Урганч шаҳрида учувчилар тайёрлаш маркази ва логистика хабини очиш истагини билдирди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Вазирликда мазкур компания ижрочи директори Радж Дарйрадж бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

© Министерство транспорта республики УзбекистанВ Министерстве транспорта прошла встреча с делегацией под руководством исполнительного директора Малайзийской компании "Midlands Aviation Pacific Asia" Раджа Дарйраджа
Малайзияликлар Урганчда учувчилар тайёрлаш марказини очиши мумкин - Sputnik Ўзбекистон
В Министерстве транспорта прошла встреча с делегацией под руководством исполнительного директора Малайзийской компании "Midlands Aviation Pacific Asia" Раджа Дарйраджа

Унда Транспорт вазири Элёр Ғаниев мамлакатда янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётган хорижий компания вакилларига фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берган.

Таъкидланишича, Радж Дарйрадж Урганч шаҳрида “Phils” компанияси билан ҳамкорликда учувчилар тайёрлаш маркази ва хорижий давлатларга Ўзбекистондан юкларни ташишга ихтисослашган замонавий логистика хабини очиш истагида эканлигини билдирган.

Шунингдек, учрашувда бу борадаги компания лойиҳалари тақдимоти ўтказилган.

Томонлар мазкур лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида махсус ишчи гуруҳи тузган ҳолда ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

Янгиликлар лентаси
0