Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишСтроительство ГЭС
Строительство ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилган гидроэлектростанциялар фақат Ўзбекистон эҳтиёжлари учун 1400 млн кВт.с  экологик соф электр энергия ишлаб чиқаради. 

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш, уни эксплуатация қилиш тартиби ва улушбай иштирок этиш шартлари тўғрисидаги Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини муҳокама қилишда давом этмоқда.

Строительство гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 16 та янги мини ГЭС қурилади ва 4 та ГЭС модернизация қилинади

Ўзбекистон – Тожикистон ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши март ойида Душанбе шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 МВт га тенг иккита ГЭС қуриш масаласини ўрганиб чиқиш Ўзбекистон президенти ва Тожикистон президентининг 2018 йил август ойида имзоланган Қўшма баёнотида кўзда тутилган.

Гидроэлектрстанцияларни босқичма босқич қуриш режалаштирилган: аввалига қиймати 282 млн долл. га тенг, қуввати 140 МВт  ташкил этувчи ҳамда 700-800 млн кВт-саот электроэнергия  ишлаб чиқарувчи Ёвон ГЭСи қурилиши кўзда тутилмоқда.

Навбатдаги босқичда томонлар Фандарёда қиймати 270 млн долл. га тенг, қуввати  135 МВт ни ташкил этувчи ҳамда  500-600 млн кВт-соат  электроэнергия ишлаб чиқарувчи ГЭС қурилиши мўлжалланган.

Строительство гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 16 та янги мини ГЭС қурилади ва 4 та ГЭС модернизация қилинади

Лойиҳани молиялаш халқаро молиявий ташкилотларнинг қарз ва грант маблағлари, шунингдек  томонларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Қурилган гидроэлектростанциялар фақат Ўзбекистон эҳтиёжлари учун 1400 млн кВт.с  экологик соф электр энергия ишлаб чиқаради.  

Шунингдек лойиҳа ягона энерго тизимни қўллаб-қувватлашга ҳамда ГЭС ни бирга қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида қўшимча иш ўринларини яратишга, шунингдек электр энергияни тенг асосда Ўзбекистон ва Тожикистонга йўналтиришга кўмаклашади.

Плотина ГЭС на реке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда Зарафшон дарёсида ГЭС қуради

Илк бор Тожикистон томонидан тақдим қилинган Зарафшон дарёсида ГЭС қурилишида улушбай иштирок этиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим лойиҳаси 2019 йил 24 апрелда Ўзбекистоннинг манфаатдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди.

2020 йил 28-29 январь кунлари  Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш ва уни эксплуатация қилиш тартиби ва улушбай иштирок этиш шартлари тўғрисидаги Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича Ўзбекистон – Тожикистон ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўшма ишчи гуруҳнинг навбатдаги мажлисида инвестицияларни ҳимоя қилиш ва хатарлар даражасига таъсир этувчи Ўзбекистон томонидан киритилган ўзгаришлар, баҳсли масалаларни кўриб чиқиш механизми, ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини Ўзбекистон томонидан харид қилиш тартиби ва бошқалар муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0