Жаҳон бозорида нефт нархи 5%дан кўпроқ ошди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишНефтяное месторождение им. В. Филановского
Нефтяное месторождение им. В. Филановского - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун тонгад жаҳон биржаларида нефтнинг Brent навининг май ойи фючерслари 5,23 % га ўсиб, бир баррел учун 31,17 долларни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Қулашдан кейин нефтнинг жаҳон нархлари тикланмоқда, савдолар маълумотларига кўра, Brent ва WTI нархи беш фоиздан ошиқроққа ошди, РИА Новости хабарига асосан.

Москва вақти билан 4:02 ҳолатига кўра, WTI нави учун апрел фючерслари 5,10 фоизгача кўтарилиб, бир баррел учун 30,48 долларни ташкил этмоқда. Brent навининг май фючерслари 5,23 фоизга ўсиб, бир баррел учун 31,17 долларни ташкил этди.

Ваҳоланки, кеча Brent нархи бирданига 12% дан ошиқроққа арзонлар бир баррел учун 30 долларга тушиб кетиб ва 4 йиллик энг паст кўрсаткични янгилаган эди. WTI нархи 10 фоизга пасайди.

Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

Дунё фонд биржаларида нефт нархлари атрофидаги вазиятга коронавирус эпидемияси сабаб бўлган беқарорлик таъсир кўрсатмоқда. Нефт савдогарлари кўрилаётган чоралар дунё иқтисодиётидаги рецессияни ва нефт қазиб олишдаги вазиятни олдини олмайди деган ҳадикда (6 март куни ОПЕК+ давлатлари уни камайтириш учун битимни узайтиришга келиша олишмади).

Душанбага ўтар кеча АҚШ Федерал Резерви ва Япония марказий банки пул-кредит сиёсатининг янги юмшатилишини эълон қилди. Аввалроқ, қўллаб-қувватлаш чоралари Хитой, Буюк Британия ва евро ҳудуди марказий банклари томонидан эълон қилинган эди. Бундан ташқари, ЕЦБ (Европа Марказий Банки) инқироз даврида кредит беришни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард еврога яқин банк маблағларини чиқарди.

Янгиликлар лентаси
0