11:43 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Иқтисод
Ҳавола олиш
171 0 0

“Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. АҚШнинг The Heritage Foundation тадқиқот маркази 2020 йил учун эркин иқтисодиётга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади (2019 йилда 53,3 балл билан 140-ўрин). Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, мазкур индекс хорижий инвесторлар томонидан доимий равишда кузатилиб борилади ва республиканинг индексдаги ўрни юқорилаши тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатиб, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг оқимини ошишига хизмат қилади.

“Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, мулкчилик ҳуқуқи, суд фаолияти самарадорлиги, давлатнинг яхлитлиги, солиқ юки, давлат харажатлари, фискал саломатлик, бизнес эркинлиги, меҳнат бозори эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, инвестициялар эркинлиги ва молиявий эркинлик каби соҳаларда жаҳон мамлакатларини 0 дан (энг паст) 100 гача (энг юқори) бўлган шкалада баҳолайди.

Мамлакат мазкур индекснинг қуйидаги таркибий кўрсаткичларида энг юқори ўсишга эришди:

инвестициялар эркинлиги – 20,0 балл (+10 балл);

молиявий эркинлик – 20,0 балл (+10 балл);

мулкчилик ҳуқуқи – 59,1 балл (+9.3 балл).

“Иқтисодий эркинлик” индексининг таркибий кўрсаткичлари бўйича республиканинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:

Шунингдек, Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 26 поғонага юқорилаб, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида энг жадал ўсишни қайд этди.

Асосий мавзулар