17:31 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
252 0 0

Миллий регулятор республика банкларига 1 октябргача корхоналарга кредитлар учун имтиёзли муддат беришни тавсия қилди.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки коронавирус инфекциясининг тарқалиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган кредит хатарларини юмшатиш бўйича чоралар кўрилишини маълум қилди.

Миллий регулятор республиканинг барча тижорат банкларига COVID-19 вирусидан зарар кўрган корхоналар томонидан кредитларни қайтариш имкониятларини синчковлик билан ўрганишни тавсия қилди.

Бу биринчи навбатда туризм ва халқаро юк ташиш соҳасидаги компанияларга тааллуқли.

Марказий банк, шунингдек, банкларга ушбу корхоналарга асосий қарзларини 1 октябрга қадар қайтариш учун имтиёзли давр тақдим этишни тавсия қилди. Якуний тўловларни ҳам шу муддатга узайтириш таклиф этилади.

Шу билан бирга, банкларга ушбу тавсиялар асосида қайта кўриб чиқиладиган кредитлар сифатини таснифлашни ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг ўзгармаслигини назорат қилишини маълум қилган эди.

Қийматни асоссиз оширлиши ҳолатлари дарҳол Давлат солиқ қўмитаси раисига хабар қилинади. Уларнинг ҳар бири бўйича профилактика чоралари кўрилади.

Асосий мавзулар