Тожикистон қўшни давлатларга электр энергия етказиш ҳажмини пасайтирди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга етказиб бериладиган электр энергияси ҳажми апрел ойида бўлиб ўтадиган музокаралар натижасига кўра аниқланади.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тожикистон 2020 йил бошидан буён қўшни республикаларга электр қуввати экспортини 2,1 марта пасайтирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон Аvesta ахборот агентлигига таянган ҳолда.

Линии электропередач, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистондан электр энергияси импорти тикланди

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь ва февраль ойларида Тожикистон қўшни республикаларга 3,7 миллион долларга электр энергия экспорт қилган

Бу 2019 йилдаги худди шу даврга таққослаганда 52,6% пастроқдир. Хусусан, ўтган йилнинг биринчи икки ойида Тожикистон қўшниларга 7,8 миллион долларга электр энергия етказиб берган.

Тожикистон 2019 йилда Афғонистон ва Ўзбекистонга етказиб берган электр энергиясидан 91 миллиондан кўп даромад кўрган.

Жумладан, Афғонистонга жами 60,6 миллион долларга 1,4 миллиард кВт/с электр энергияси етказиб берилган.

Ўзбекистонга электр энергияси бир киловатти 2 цент нархида етказиб берилмоқда. Шу боис, республикага етказиб берилган 1,4 миллиард кВт/с электр энергияси учун Тожикистон 28,5 миллион доллар даромад олган.

"Барки точик" давлат энергохолдинги маълумотига кўра, 2020-йилда Тожикистон Афғонистонга электр энергия экспортини 1,6 миллиона кВт/с га оширмоқчи.

Ўзбекистонга етказиб бериладиган электр энергияси ҳажми апрел ойида бўлиб ўтадиган музокаралар натижасига кўра аниқланади.

Янгиликлар лентаси
0