Ўзбекистонда коронавирус туфайли энг катта зарар кўраётган соҳалар айтилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видео-селекторное собрание
Шавкат Мирзиёев провел видео-селекторное собрание - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус пандемиясидан энг катта зарар кўраётган туризм, меҳмонхона бизнеси, транспорт-логистика соҳалари, умумий овқатланиш муассасалари кредитларини қоплашда махсус ташкил этилган фонд ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Кеча 19 март Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган коронавируснинг иқтисодий оқибатларига қарши чораларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу пандемиядан энг катта зарар кўраётган иқтисодиёт соҳалари санаб ўтилди. Ушбу соҳаларда олинган кредитларни қайтаришда ёрдам бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Хусусан, меҳмонхона бизнесида 90 миллиард сўмлик, транспорт-логистика соҳасида 650 миллиард сўмлик, умумий овқатланиш муассасаларида 180 миллиард сўмлик, ташқи савдо корхоналарида 3,6 триллион сўмлик кредитларни қайтариш имконияти пасаймоқда, - дейилган хабарда.

Шу боис ушбу корхоналарнинг кредит муддатларини узайтириш, туристик йиғимлар ундиришни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди.

Ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилади. Бунда маҳаллий бюджетдаги йўқотишлар республика бюджетидан қоплаб берилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. 

Видеоселектор йиғилиши ҳақидаги тўлиқ хабар билан қуйида танишинг. 

Янгиликлар лентаси
0