Ўзбекистонда бизнес “форс-мажор” режимига ўтмоқда

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чораларни кўради.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун “форс-мажор” режимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун вазирликка тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилган.

“Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса)”, - дейилган хабарда.

Вазирлик сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чораларни кўради.

Ўзбекистонда коронавирус туфайли энг катта зарар кўраётган соҳалар айтилди

Форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари (шартномалар) ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган  мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.

Янгиликлар лентаси
0