17:41 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1165)
717 0 0

Таъкидланишича, Осиё тараққиёт банки президенти ушбу масала жараёнларини тезлаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Осиё тараққиёт банки (ОТБ)дан янги COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли давлат бюджети учун 1 миллиард долларгача маблағ сўради. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

1 апрел куни бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков видеоконференция форматида ОТБ президенти Масацугу Асакава билан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларига таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.

“ОТБнинг Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ долларигача бюджет маблағларини ажратиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Асакава ушбу масала жараёнларини тезлаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини маълум қилган.

Вазирлик хабарига кўра, ОТБ Ўзбекистоннинг вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлари учун 200 минг долларга тенг миқдорида грант ажратилишини маъқуллаган.

“Шунингдек Банк томонидан, Республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Коронавирус туфайли юзага келган иқтисодий инқирозга қарши жамғарма тузган ва унда 10 триллион сўм шакллантирилган. Коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгиланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1165)

Асосий мавзулар