Бюджет тизими ходимларига ойлик маош вақтида тўланади - Молия вазирлиги

© SputnikУзбекские денежные знаки - сум
Узбекские денежные знаки - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иш ҳақи ва нафақалар ажратилиши тўхтамайди, шунингдек вазирликка юклатилган барча вазифалар ва функциялар белгиланган тартибда бажарилади.

ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги бюджет тизими ходимлари ойлик маошларида узилиш бўлмаслигини маълум қилди.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия пуллари аҳоли уйларига етказиб берилмоқда

Вазирлик хабарига кўра, устувор давлат дастурларини молиялаштириш, бюджет тизими ходимларига иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларини таъминлаш бўйича узлуксиз фаолиятини давом эттирмоқда.

"Ушбу муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жамоа ишни онлайн шаклда ташкил қилиш ҳамда ходимларни ўз-ўзини изоляция қилиши юзасидан қарор қилди", - деб қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ вазирлик алоҳида техник ходимларининг коронавирус тест натижалари шубҳа туғдирган ва улар кейинги текширувлар учун клиник карантинга олинган эди.

Вазирлик жамоаси шифокорлар назорати остида қуйидаги тартибда фаолият олиб боради:

Жамшид Кучкаров - Министр финансов - Sputnik Ўзбекистон
Жамшид Қўчқоров пенсия ёши оширилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

* Вазир ва вазир ўринбосарлари бошчилигидаги раҳбарият, асосий бўлимларнинг бошлиқлари ва алоҳида ходимлари аввалгидек, вазирлик биносида иш олиб боради.

* Ғазначилик ҳам ҳисобварақлар бўйича барча хизматларни тақдим этган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Бунинг учун тегишли ходимлар жалб қилинади ва улар алоҳида бинода мустақил ишлайди.

Қолган ходимлар масофадан ишлашни давом эттиради.

Иш ҳақи ва нафақалар ажратилиши тўхтамайди, шунингдек вазирликка юклатилган барча вазифалар ва функциялар белгиланган тартибда бажарилади.

Вилоят, туман, шаҳар молия ва ғазначилик бўлимлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0