03:17 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
875 0 0

ИВЛ қурилмаларини ишлаб чиқариш жорий йилнинг май ойида бошланади. Бундай ишлаб чиқариш Ўрта Осиёда биринчи марта амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқарилади. Бу Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар қилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Бобохоновнинг айтишича, ИВЛ қурилмаларини ишлаб чиқариш жорий йилнинг май ойида бошланади. Тошкентнинг Бектемир туманида ишлаб чиқариш участкаси қурилишини якунлаш эса жорий йилнинг сентябрь ойига қадар режалаштирилмоқда ва завод ишга туширилади.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида 3 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ва 30 иш ўрни яратиш режалаштирилган. Иккинчи босқичида эса 6 миллион долларгача инвестициялар ва 100 тагача иш ўринлари очилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, коронавирус туфайли мамлакатдаги мавжуд вазият ва беморлар учун ИВЛ ва шахсий ҳимоя воситалари учун сарфланадиган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектор билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир мартали бактериал-вирусли филтрларни беғараз фойдаланиш учун топширилади.

Ҳозирда шу ишларни амалга ошириш мақсадида “CHIRANA ASIA” Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, компания “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (“Made in Uzbekistan”) ёрлиғи остида мамлакатда ягона юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради. Бундай ишлаб чиқариш Ўрта Осиёда биринчи марта амалга оширилади, бу эса тиббиёт саноатида импорт ўрнини босиш жараёнини жадаллаштиради.

Бундан ташқари, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатиш маркази яратилиб, ИВЛ (ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати) ва НДА (наркоз-нафас олиш аппарати) қурилмалари учун ноёб, мобил ва замонавий сервис хизмати ташкил этилади. Анестезиология соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар таклиф қилинган ҳолда ИВЛ ва НДА қурилмаларидан фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонда сотиш режалаштирилмоқда.

Асосий мавзулар