Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 15 % даражасида белгиланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗнак процента
Знак процента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 15 % даражасида белгиланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

“Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди”, - дейилган хабарда.

Ушбу қарор бўйича батафсил 15 апрель куни ташкил этиладиган Марказий банк раиси иштирокидаги онлайн брифингда танишиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги қарори билан асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган эди. Ушбу қарор тартибга солинадиган нархларнинг кутилаётган эркинлаштирилиши ҳамда коронавирус билан боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий ноаниқликларнинг кучайиши билан изоҳланган эди.

Янгиликлар лентаси
0