Тўқимачилик саноатини ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратилади - президент 

Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Туркманистон ҳозирга қадар бирорта ҳам коронавирусдан мутлақ холи бўлган 11 мамлакат рўйхатида қолмоқда. 

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда пандемия даврида тармоқни барқарор ишлатиш учун корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Хусусан, 1 апрелга қадар сотилган пахта толасининг якуний тўлов муддатини 90 кундан 150 кунга узайтириш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, корхоналарнинг айланма маблағини ўзида сақлаб қолиш учун экспорт божхонада расмийлаштирилган заҳоти қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш механизмини жорий қилиш лозимлиги айтиб ўтилди. 

Янги марралар қўйилди 

Ундан ташқари президент томонидан келгуси 5 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 4-5 бараварга кўпайтириш масаласи қўйилди. Бунинг учун маҳсулот сифатини ошириш кераклиги таъкидланди. 

Выставка UzTextile Expo  в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
UzTextile Expo 2019: Тошкентда очилган тўқимачилик кўргазмасидан фоторепортаж

Бунинг учун хорижий компаниялар билан биргаликда йирик экспорт корхоналари ташкил этиб, таниқли брендлар асосида бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатма берилди.

Шу мақсадда Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида тайёр маҳсулот экспорт қилувчи янги корхоналар учун технопарк ташкил этилади. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан кредит линияси доирасида 300 миллион доллар маблағ ажратилади.

Таннархни камайтириш 

Ўзбекистонда пахта толасининг экспорт нархи Ливерпуль котировкасига боғланган эди. Аслида пахта толаси Нью-Йорк биржасида сотилади ва унинг нархи Ливерпулникидан 10 фоизга арзон юради. Бу тўқимачилик маҳсулотлари қиймати ошишига таъсир қилаётгани қайд этилиб, мутасаддиларга пахта толаси нархини халқаро биржа котировкасига ўтказиш юзасидан топшириқ берилди.

Ташқи бозорларга чиқиши учун қулайлик яратиш 

Бу соҳадаги тайёр маҳсулотларимиз экспорти асосан минтақа бозорига боғланиб қолган. Экспортёрлар Европага кириши учун 15 фоиз бож тўлаш ва 4 баравар кўп транспорт харажати қилишга мажбур бўлмоқда.

Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини 7 млрд. долларга етказмоқчи

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси кўмагида маҳсулотларни “BSI” стандартлари асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш кераклиги таъкидланди. Экспортёрлар харажатларини субсидия қилишни янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда тўқимачилик саноатида 2 мингдан зиёд корхона фаолият юритмоқда, уларда 365 минг нафар аҳоли ишлайди. Соҳанинг экспорт салоҳияти сўнгги 3 йилда 2 баравар ошди. Ўтган йили бу борадаги кўрсаткич 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

Президент томонидан етиштирилган пахтани тўлиқ қайта ишлаб, экспортни 15 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Шунда 3 миллиондан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлиши ҳам таъкидланди. 

 

Янгиликлар лентаси
0