04:10 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
34220

Google 2020 йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлаган.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Дунёдаги йирик компанияларидан бири Google Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлашни бошлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилмоқда.

“ҚҚС бўйича биринчи тўлов “Google Commerce Limited” компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, мамлакатимда махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси –  http://tax.uz яратилган.

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда Google Commerce Limited, Google Ireland Limited, Google Voice Inc, Apple Distribution International Limited, Netflix International B.V., Samsung Electronics Co., Ltd., Сleverbridge AG, Xsolla (USA), Inc., Activision Blizzard International BV хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилган.

Асосий мавзулар