Инқирозга қарши кураш фонди маблағи нималарга сарфланди?

Oбуна бўлиш
Коронавирус эпидемияси туфайли юзага келган вазиятни барқарорлаштириш учун Ўзбекистон Инқирозга қарши кураш фондидан салкам 1,9 триллион сўм (180 млн $) маблағ харажат қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Ўзбекистон Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари қайси соҳаларга харажат қилингани ҳақида Молия вазирлигининг ҳисоботи эълон қилинди. 

Унда айтилишига кўра, Жамғарма харажатларининг энг катта қисми - 901 миллиард  сўм - Энергетика сектори учун ажратилган. Хусусан, Иссиқлик электр станцияларини қўллаб-қувватлаш учун - 500 млрд. сўм, "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун - 401 млрд сўм. 

Санитар-эпидемиологик барқарорлик агентлигига - 425 млрд. сўм. 

  • 270 млрд. Сўм - Тест-тизимлари, кимёвий реагентлар ва ҳимоя воситалари харид қилиш учун;
  • 131 млрд – ҳудудий марказлар фаолияти учун; 
  • 11 млрд. Сўм  - махсус автотранспорт харид қилишга;
  • 10 млрд – ходимларга қўшимча маош учун; 
  • 3 млрд сўм – карантиндаги фуқароларга дори-дармон сотиб олиб бериш учун.

Карантин мажмуалари қурилишига - 411 млрд. сўм

  • 286 млрд - Тошкент вилоятида 10 минг ўринли вирусология мажмуаси қурилишига;
  • 111 млрд – 20 минг ўринли карантин турар жойлар қурилишига (контейнер); 
  • 10 млрд – диагности мажмуаларини қайта жиҳозлаш учун;
  • 4 млрд – тиббиёт воситалари ва дезинфекция учун;

Ижтимоий соҳага 147 млрд сўм ажратилган

60 млрд. сўм – Ўзбекистон профсоюзлар федерациясига (кам таъминланган оилаларда аёлларга ёрдам учун); 

50 млрд. сўм – жамоат ишлари фондига;

26 млрд. сўм – ижтимоий тўловлар;

11 млрд. сўм – Тошкент  метрополитени ходимлари маоши.

© МинФинРасходы антикризисного фонда Узбекистана
Инқирозга қарши кураш фонди маблағи нималарга сарфланди? - Sputnik Ўзбекистон
Расходы антикризисного фонда Узбекистана

Ундан ташқари 60 млрд сўм - сув таъминоти ва оқава тизими фаолияти учун ажратилгани Молия вазирлиги томонидан алоҳида қайд этилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0