Польшанинг Ўзбекистонга 50 млн $ имтиёзли кредит ажратиши жадаллаштирилади

© Sputnik / Aleksey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишФлаг Польши
Флаг Польши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Польша тараққиёт вазири Ядвига Эмилевич билан видеоконференция ўтказди. Унда молиявий ва техник ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Польша тараққиёт вазири Ядвига Эмилевич ўртасида ўтказилган видеоконференцияда молиявий ва техник ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3 млрд доллар жалб қилади

Таъкидланишича, икки томонлама сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, коронавирус пандемиясининг икки мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини минималлаштириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, савдо ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида истиқболли йўналишлар - енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим соҳалари айтиб ўтилди. Тошкент шаҳрида Польшанинг "Irimed" компанияси билан ҳамкорликда замонавий Европа кардиология клиникасини қурилиши, Андижон вилоятида Польша “Collegium Humanum” менежмент университети филиалини очилиши, Лодзь шаҳрида (Польша) ўзбек тўқимачилик савдо уйини ташкил этиш каби лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

“Молиявий ва техник ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди - қишлоқ хўжалиги ва уй-жой коммунал хўжалиги инфраструктурасини модернизация қилиш учун Польша ҳукуматининг 50 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит линиялари ажратиш бўйича ишлар жадаллаштирилади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Ядвига Эмилевич Польша Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлашга ҳамда “GSP+” умумий имтиёзлар тизимининг бенефициар-мамлакати мақомини олишга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференция якунларига кўра савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техник ва маданий-гумманиар йўалишларда ўзаро ҳамкорликнинг янги йўалишларини аниқлаш ҳамда эришилган натижаларни мониторинг қилиш мақсадида  икки томон ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ташкилот раҳбарларининг ўринбосарлари даражасида ўзаро доимий равишда фаолият юритиб борадиган маслаҳатлашувлар механизмини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0