Туркия ўзбек маҳсулотларининг тўсиқсиз транзити учун қулай шароит яратишни кўриб чиқади

© Sputnik / Владимир Корнев / Медиабанкка ўтишГрузовики на границе
Грузовики на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Туркия вице-президенти Фуат Октай билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков телеконференция алоқа орқали Туркия вице-президенти Фуат Октай билан суҳбатлашди.

Вазирлик хабарига кўра, суҳбатда ўзаро келишувларнинг амалга оширилиши, икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига таъсирини бартараф этиш бўйича қўшма ташаббуслар истиқболлари юзасидан долзарб масалалар муҳокама қилинди.

“Музокара давомида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, турк томони ўз ҳудуди орқали ўзбек маҳсулотларининг узлуксиз ва тўсиқсиз транзити учун энг қулай шароитларни яратиш имкониятларини кўриб чиқишини билдирди. Шу мақсадда Туркия чегарасида ўзбек товарларининг тўпланиши ва кечикишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун икки давлат транспорт вазирлари даражасида мунтазам маслаҳатлашувлар механизми ишлаб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Амалга оширилиши бошлаб юборилган инвестицион ташаббусларни илгари суриш бўйича ўзаро фаол ҳамкорлик давом эттирилади. Шу нуқтаи назардан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан келишилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида турк компаниялари раҳбарлари ва соҳа мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган подписали ряд совместных документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Туркия: қандай муҳим ҳужжатлар имзоланди

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар келишиб олинди. Ушбу йўналишда Преференциал савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича ишлар янада фаоллаштирилади. Икки томонлама музокаралар онлайн-сессиялар шаклида ўтказилади, эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг масалаларни батафсил муҳокама қилиш ҳамда яқин орада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги йиллик товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида идоралараро ўзаро ҳамкорлик аниқ механизмларини ишлаб чиқиш учун икки мамлакат ташқи савдо идоралари раҳбарлари даражасида ишчи ташрифлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Турк томони ушбу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди ва бу борада зарур техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Яқин орада икки давлат соҳа мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги онлайн тизимда бошланади.

Янгиликлар лентаси
0