07:30 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Иқтисод
Ҳавола олиш
378 0 0

Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин яна 500 сўмга арзонлашиб, 29 апрелдан унинг нархи 5500 сўм этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди ва 29 апрелдан бошлаб унинг нархи 5500 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.

2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди

Асосий мавзулар