05:25 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
271 0 0

Шунингдек, табиий газ сарфини 16,5 млрд кубометрдан 12,1 млрд кубометргача қисқартириш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ҳукумат “2020 – 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси”ни қабул қилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Ушбу ҳужжат халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган. Стратегия 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврга ўрта муддатли ва узоқ муддатли  мақсадларни белгилайди ҳамда доимий таҳлил асосида заруриятга кўра таҳлил қилинади.

“Ҳужжатнинг стратегик мақсади – Ўзбекистон аҳолисини ва иқтисодиётини рақобатбардош нархлар асосида электр энергия билан таъминлаш, энг яхши жаҳон амалиётлари ва жаҳон электр энергетикасидаги замонавий тенденцияларни қамраб олувчи мувозанатланган энергетика секторни ривожлантиришдир”, - дейилган хабарда.

Концепцияда қуйидагиларга йўналтирилган устувор йўналишлар кўзда тутилган:

  • мавжуд электрстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, электр энергия ишлаб чиқариш бўйича энергия самарадор технологиялардан фойдаланган ҳолда янги электр станцияларини қуриш;
  • электр энергияси ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш;
  • қайта тикланадиган, айниқса, қуёш энергияси манбаларини ривожлантириш;
  • тариф сиёсатини такомиллаштириш ва улгуржи бозорга чиқишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш.
2030 йилгача электр энергиясининг ўрнатилган қувватини 12,9 ГВт дан 29,3 ГВтгача, ишлаб чиқаришни эса 63,6 млрд кВт⋅с.дан 120,8 кВт⋅с.гача кўпайтириш, электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги табиий газ сарфини 16,5 млрд кубометрдан 12,1 млрд кубометргача қисқартириш, электр энергияни узатишда йўқотишларни 2,35% га, ва уни тақсимлашда – 6,5% га камайтириш режалаштирилган.

Таъкидланишича, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда ҳозирги пайтда электр энергияси тақчил бўлган ҳудудларни энергия таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.

Қайта тикланадиган энергия манбалари экологик муҳитни, инфратузилмани яхшилашга, маҳаллий саноат тармоқлари унумдорлигини ошириш ва уларни рағбатлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ушбу соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларининг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчилигини кенг қўллаш чоралари белгиланди.

Асосий мавзулар