10:13 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
45002

Россияда Ўзбекистон автомобиллари сотилиши март ойида бошланиши керак эди, лекин коронавирус ва бошқа муаммолар туфайли ёз ўртасигача қолдирилди.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Россияда UzAuto автомобиллари ҳали бери сотувга чиқмайди, бунга сертификация қилишдаги муаммолар, коронавирус ва бошқа сабаблар бор деб ёзади Motor нашри.  

UzAuto ва General Motors март ойида Россияда Ravon автомобиллари ўрнига Ўзбекистонда ишлаб чиқилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобиллари сотувга чиқарилиши керак эди. Лекин COVID-19 эпидемияси ва карантин чоралари туфайли UzAuto ўз вақтида автомобиллари Россияга етказиб бера олмади,- дейилган хабарда. 

Айни дамда Ўзбекистон автомобилларининг Россия бозорига чиқиши ёз ўртасигача қолдирилган, агар коронавирус билан боғлиқ вазият ўзгармаса Chevrolet автомобилларининг Россия бозорида пайдо бўлиши яна кечиктирилиши мумкин.

Ундан ташқари UzAutoнинг Россиядаги олдинги фаолиятидан қолган қарзлари ҳам фаолиятини қайта бошлашга халал бериши мумкин. 

"UzAutoнинг ўтган даврлардаги фаолиятида автомобил етказиб беришда доимий равишда муаммолар содир бўлгани сабабли россиялик дилерлар томонидан қўллаб қувватланмаяпти. Устига устак Ўзбекистон компаниясининг ўтган фаолиятидан бирмунча қарзлари ҳам қолган. Ушбу сабаблар Uzauto автомобилларининг Россия бозорига тез орада чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин", - деб ёзади нашр. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон автомобиллари Россия бозорида дастлаб Daewoo бренди остида сотувга чиқарилган ва ўзининг арзон нархи муаммосизлиги билан харидорлар ишончини қозонган эди. Кейинчалик автомобиллар Chevrolet бренди остида савдога чиқарилди. 2014 йилда Chevrolet Россия бозорини тарк этиши эълон қилганидан сўнг UzAuto автомобилларини Ravon бренди остида сотишга қарор қилган эди. Турли сабабларга кўра, Ravon бренди Россиялик харидорлар орасида оммавийлашишга муваффақ бўлмади. 2020 йилнинг март ойида UzAuto ва General Motors келишувига асосан ўзбек автомобиллари Россияда яна Chevrolet бренди остида сотувга чиқариладиган бўлди. 

Асосий мавзулар