04:11 25 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (51)
36721

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатидаги иштироки хусусида фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатидаги иштироки республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Ҳақиқатдан ҳам, бу ўринли савол. Шуни ишонтириб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга салбий таъсири йўқ. Чунки биринчи навбатда ўзингиз ҳам кўриб чиқаётган қарор лойиҳасида Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликда кузатувчи мақоми билан иштирок этмоқчи. Демак, Ўзбекистон иттифоқнинг барча ишчи органлари фаолиятида иштирок этишда бемалол фикр билдириш ҳуқуқига эга бўлади, фақат қарор қабул қилиш жараёнида бундан мустасно. Умуман очиқ ҳужжат бўладиган бўлса, ҳаммаси билан танишиш имкониятига эга.

Бунинг ислоҳотларга қандай аҳамиятга эга, демоқчи бўлсак, авваламбор шуни айтиш керакки, биз кўплаб ислоҳотларни ҳамманинг хабари бор, маълум маънода, айрим шу мамлакатларда орқада қолган ҳолда амалга оширяпмиз. Улар шу ислоҳотларни аввалроқ қилган. Кўп марта муҳтарам давлатимиз раҳбари ҳам айтиб ўтганлар, анча вақтни йўқотиб қўйдик. Шунинг учун маълум маънода, ўрганишимиз ҳам мумкин.

Иккинчи томондан қарайдиган бўлсак, яъни эртага тўлақонли аъзо бўлсак, мана шу ислоҳотларга таъсири бўладими, деб айтадиган бўлсак, йўқ. Бу ҳам қайтанга рақобатни кучайтиради. Биз маълум бир бозорларда ўз ўрнимизни топишга мажбурмиз. Бунинг битта-ю битта йўли – иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошлигини таъминлаш. Шунинг учун бирор бир ислоҳотлар учун салбий томонларини кўрмаяпмиз. Буни кўплаб экспертлар айтяпти”, - деди Қўчқоров.

Қўчқоров инвестицион лойиҳалар бўйича тадбирлар салбий таъсир остида қолмаслиги учун амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапирди.

“Ислоҳотлар билан бирга кўплаб Ўзбекистонда инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда бир қатор божхона тўловлари бўйича имтиёзларни белгиланган ва х.з. Бу тадбирлар қандайдир салбий таъсирга тушмаслиги учун тармоқлар бўйича бўлиниб, қисқа, ўрта ва узоқ муддат давргача “отсрочкалар” оламизки, агар вақти келиб аъзо бўладиган бўлсак, бу давр ичида биз тегишли тармоқларда рақобатдошлиги ошириб, оёққа қўйиб оламиз. Мана шулар ҳисобига қараб гапирадиган бўлсак, бизда бундай бир хавф – хатарга ўрин йўқ”, - деб таъкидлади бош вазир ўринбосари.

Ҳукумат вакили ислоҳотлар борасида мисол келтирди.

“Биринчидан ҳар қандай ислоҳотни заминида макроиқтисодий барқарорлик туради. Масалан, Европа Иттифоқи ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ҳамма мамлакатлар бюджет тақчиллигини 3 фоиздан оширмаслик ҳақида келишувга келган. Демак, макроиқтисодий барқарорлик бир индикаторлардан бири. ЕОИИ худди шундай талабни қўймоқда. Яъни маъноси йўқ талаб эмас, макроиқтисодий барқарорликка хизмат қиладиган талаб. Аксинча, бизнинг ислоҳотларга хизмат қилади.

Акциз солиқлари ҳақида гапирадиган бўлсак, ЕОИИ талабларига биноан қайси товарларга ички маҳсулотларга акциз солиғи қўлланилаётган бўлса импорт қилинаётганда, фақат шуларга қўлланилиши керак. Улар ставкалари ҳам бир хил бўлиши керак. Бу талаб нима, бизга қандайдир манфаатларимизга зид-ми?, деган савол берадиган бўлсак? Булар ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлган талаб эмас, бу халқаро валюта жамғармасининг ҳам, жаҳон савдо ташкилотининг ҳам талаби. Шунинг учун иккита мисолдан кўриниб турибдики, булар ҳаммаси ЕОИИ кўплаб иқтисодий талаблари ҳам ўша дунёни катта қисмида тан олинган, халқаро ташкилотлар томонидан қўлланилаётган талаб ва тартиб-таомилларидан келиб чиққан.

Шунинг учун яна бир карра ҳурматли сенаторларимизга ишонтириб айтаман, буни иқтисодий ислоҳотларга салбий таъсири йўқ. Қолаверса, муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бир неча марта айтганлар, Ўзбекистон ўзининг иқтисодий сиёсатини эркин амалга оширади, бу гап суверенитет ёки бир нима ҳақида эмас, деб айтганлар”, - деб таъкидлади Қўчқоров.    

Мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди.

Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (51)

Асосий мавзулар