04:53 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
296 0 0

2020 йилда Марказий Осиёда иқтисодиётлар ўртача 1,2%ни йўқотади, аммо 2021 йилда 5,8% гача тикланади - ЕТТБ прогнози.

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки глобал иқтисодиётнинг келгуси йил учун янги прогнозини эълон қилди. Таъкидланишича, аксарият давлатларда иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши кутилмоқда. Бироқ, истиснолар ҳам мавжуд - бу Ўзбекистон, Туркманистон ва Миср.

Ҳужжатда таъкидланганидек, Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 1,5% гача пасаяди, аммо 2021 йилда экспортнинг тикланиши ва ички талабнинг ўсиши фонида иқтисодиёт ўсиши 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМи 5,6%га ўсган эди. 

Йилнинг биринчи чорагида ЯИМ 4,1 %га ўсди, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, карантин тадбирларининг таъсири кучайган иккинчи чоракда бу кўрсаткич пасайиши мумкин.

2020 йилнинг биринчи чорагида, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қараганда товарлар ва бозорлар турлича бўлишига қарамай, экспорт ҳажми 11 %га камайди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан). 2019 йилда бутун экспортнинг қарийб 50 фоизи товарлар экспортига тўғри келди ва товарлар экспортининг ярмидан кўпи олтин ҳиссасига тўғри келди.

Таҳлилчиларга кўра, Хитой 2019 йилда Ўзбекистон учун асосий бозор бўлган, аммо унинг умумий экспортдаги улуши атиги 14 фоизни ташкил этган (асосан газ экспорти).

Хусусий секторни кредитлашдаги фаол ўсиш (2019 йилнинг декабрида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26% га ўсиши) заифлик манбаи бўлиши мумкин, чунки ушбу иқтисодий таназзул даврида бизнес кредитларни қайтариш қобилиятини йўқотиши мумкин. Буларнинг барчаси банк тизимининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Россиядан пул ўтказмалари камаяди, бундан аҳолининг энг заиф қатламлари жабр кўради. Туризм ва меҳмондорчилик соҳалари ҳам коронавирус инқирози биринчи навбатда таъсир кўрсатган соҳалар қаторига тушди.

Ўрта ҳисобда, ЕТТБнинг шерик-давлатларида иқтисодий пасайиш 3,5% даражасида бўлади. Агар ижтимоий узоқлаштириш чоралари кутилганидан узоқроқ вақт давомида қўлланилса, турғунлик янада ёмонроқ кечиши мумкин ва кўрсаткичлар 2019 йил даражасигача кўтарилмайди, ва эҳтимол яна бир неча йил давомида.

Марказий Осиёда иқтисодиётлар ўртача 1,2% йўқотади, аммо 2021 йилда 5,8% гача тикланади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодиётни сезиларли даражада қўллаб-қувватлаш учун мавжуд манбалардан фойдаланмоқда. Бироқ, Қирғизистон, Монголия ва Тожикистон жиддий чекланган молиявий имкониятлардан ва катта қарзлардан азият чекмоқда.

Нефт ва газ экспортчилари (масалан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон) иқтисодиётга карантин чораларининг салбий таъсирини юмшатиш учун катта молиявий кўмак ва халқаро маблағларга таяниши мумкин бўлса-да, ушбу мамлакатлар энергия манбаъларига талабнинг кескин пасайиши туфайли ўзларига босимни ҳис қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ЕТТБ раҳбари COVID-19 билан боғлиқ карантин чоралари жорий қилинишидан олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Март ойи бошида у Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Учрашувда томонлар узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Сума Чакрабарти ЕТТБ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва ҳамкорлик портфелини тубдан кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Алоҳида эътибор инфратузилмани модернизация қилиш бўйича устувор лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишга, банк сектори ривожланиши, тўқимачилик ва саноатнинг бошқа соҳаларини, кичик бизнес ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Асосий мавзулар