21:26 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Иқтисод
Ҳавола олиш
537 0 0

Тошкентда машҳур "Версаль" ресторани электрон онлайн аукционда бир неча ўн миллиард сўм нархда савдога чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Тошкентда машҳур "Версаль" ресторани сотувга қўйилди. Бу ҳақида электрон онлайн аукцион маркази хабар қилмоқда.  

Машҳур ресторан "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК таъсисчилигидаги "Тантана Сервис" МЧЖва томонидан 34,6 миллард сўм (~35 $ млн) нархда савдо чиқарилган. 

Ресторан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод мавзеси, Беруний кўчаси, 8А уй манзилида жойлашган. Ресторан биноси пишқ ғиштдан қурилган бўлиб у газ, сув  ва электрга уланган. Ресторан майдони 0,3357 гектар бўлиб, қурилш майдони 6585 квадрат метрни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда "Тўй ва тантаналарни тартибга солиш ҳақида низом қабул қилинган эди". Унга кўра маросим ва тўйларда иштирок этувчи одамлар сони 250 киши миқдорида чекланган. Ушбу қоидаларни бузган фуқаро ва оммавий овқатланиш муассасалари учун 17.06.20дан бошлаб қонуний тартибда жавобгарлик чоралари белгиланган. Хусусан ресторанлар учун БҲМнинг 30дан 50 бараваригача жарима солиниши мумкин. 

Асосий мавзулар