Аҳоли ва тадбиркорлар 3 ойга мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача қуйидагилар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача қуйидагилар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;  
  • бозорлар ва  савдо мажмуалари;  
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари; 
  • жамоат транспортлари ташкилотлари; 
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари; 
  • шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 9 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ, апрель-май ойлари учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан; 2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан воз кечилади.

Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)ни олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача ечиктириш ҳуқуқи берилади. 

2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача пасайтирилади. 

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.

Янгиликлар лентаси
0