02:53 27 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
129 0 0

ХВФ Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун тезкор кредитлаш механизми ва тезкор молиялаштириш воситаси доирасида 375 миллион доллар ажратилишини маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун республикага 375 миллион доллар ажратишга қарор қилди, дея хабар беради жамғарма.

“Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун тезкор кредит механизми ва тезкор молиялаштириш воситаси доирасида 375 миллион доллар ажратилишини маъқуллади», - дейилади хабарда.

Жамғарма маълумотларига кўра, имтиёзли кредитлар 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 125 миллион доллар миқдоридаги тез фоизсиз кредитлашни (Rapid Credit Facility) назарда тутади. Шунингдек, 250 миллион доллар миқдоридаги маблағлар 5 йиллик муддатга тез молиялаштириш воситаси шаклида, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга йилига 1,05%да ажратилади.

"Ушбу маблағлар глобал инқироз ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши жамғармани тўлдиришга йўналтирилади", - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга коронавирус тарқалишига қарши кураш учун 1,36 млн доллар миқдорда грант ажратишни маъқуллагани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар