15:53 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
116702

Молия вазирлиг хабарига кўра, солиқ ставкасининг ўзгартирилиши қонуний маошлар миқдори ошишига олиб келган.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил бошида қонуний маошлар миқдори сезиларли даражада ошган. Бунга ўтган йили солиқ қонунчилигига киритилган бир қатор ўзгаришлар сабаб бўлган. 

"Солиқ солишнинг ясси ставкасининг жорий этилиши, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар учун ижтимоий солиқнинг 25 фоиздан 12 фоизга пасайтирилиши, шунингдек энг кам иш ҳақининг оширилиши легал сектордаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондини 37 фоизга оширишга туртки бўлди", - дейилган вазирлик хабарида. 

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилнинг феврал ойида Республика меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5857 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йил февралида ушбу кўрсатгич 8041 млрд. сўмни ташкил қилган.

Молия вазирлиги шунингдек, Ўзбекистонда нафақат қонуний маошлар сони балким уларнинг миқдори ҳам ошганини қайд этган. Хусусан, 2-4 млн. сўм маош олувчилар миқдори 18% дан 21% гача ошган, 4 -5,5 млн. сўм маош олувчилар миқдори 3,5 %дан 4,7 %гача ошган. 1 млн. сўмгача маош олувчилар миқдори эса 47% дан 41% гача камайган. 

Асосий мавзулар