20:46 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Иқтисод
Ҳавола олиш
318 0 0

Исломий банк тизими ривожланмагани учун ўртача 20% аҳолини банк хизматларидан фойдаланмайди, деб ҳисоблайди "Миллий такланиш" партияси етакчиси.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг бешдан бир қисми диний қадриятларга асосланган ҳолда банк билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти деди Миллий тикланиш партияси етакчиси Алишер Қодиров. 

"Партияда олиб борилган таҳлиллар асосида аҳолининг 17-22 фоизи фақатгина муқаддас диний қадриятлар асосида банк билан ҳамкорлик қилишни ҳохламаяпди деган хулосага келдик", - дейилган хабарда. 

Қодиров айтишига кўра, ушбу хулосадан келиб чиққан ҳолда, "Миллий тикланиш" партияси айни дамда "муқобил кредитлаш тизими" бўйича қонунчилик таклифларини тайёрлаш жараёнини бошлаган.

Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларидан бирида аҳолининг маблағлари банклар фаолиятига самарали жалб қилинмаяпди, мижоз билан ишни тўғри ташкил қилмаган банкнинг келажаги йўқ деган фикрни билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг феврал ойида Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов Ўзбекистонда исломий банк тизимини юритиш учун ҳеч қандай қонуний чекловлар йўқлигини ва 2019 йил охиридан бошлаб учта банк исломий кредитлаш йўналишлари очишга тайёргарлик кўраётганини хабар қилган эди. 

Исломий банк тизими дейилганда шариат қонунлари асосида юритиладиган банк тизими назарда тутилади. Шариатда берилган кредитдан фоиз олиш - ҳаром ҳисобланади. Исломий банк тизимида ишловчи банклар фоиз олиш ўрнига таклиф қилинаётган лойиҳада маълум улуш эвазига иштирок этиш ва эҳтимолли хавфларни мижоз билан тенг қабул қилишни назарда тутади. Ундан ташқари исломий банклар жиноятчилик ва алкоголь ва шариатда таъқиқланган бошқа фаолиятлар орқали топилган маблағлар билан ишламайди. 

 

 

Асосий мавзулар